23.09.2023 16:43
1340
Теглар
«Реал»нинг ижтимоий тармоқлардаги обуначилари сони ярим миллиардга етди 

Мадриднинг «Реал» клуби ижтимоий тармоқларда энг кўп обуначига эга жамоа бўлиб турибди.

«Реал»ни ижтимоий тармоқларидаги расмий саҳифаларида обуначилари сони 500 миллион нафарга етган. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди. 

Қайд этилишича, Мадрид клуби бунчалик кўп обуначиларни қамраб олган дунёдаги биринчи спорт ташкилоти ҳисобланади.

Мадридликларнинг жами 15та турли тармоқда 37та расмий саҳифаси мавжуд бўлиб, улар 7 тилда (испан, инглиз, араб, француз, португал, япон ва Хитой) фаолият юритади. 

Шунингдек, «Реал» футбол клублари орасида энг кўп ташриф буюрувчи веб-сайтга эга (ўртача ойлик ташриф 8,9 миллион).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар