Ла Лига 6-тури доирасида Каталонияда ўтган учрашув якунига етди.
«Барселона» «Сельта»ни қабул қилиб, меҳмонлар аъзоси Ларсен ва Дувикиснинг голлари эвазига 81-дақиқага қадар икки тўп фарқи билан мағлубиятга учраётганди – 0:2.
Асосий вақтнинг сўнгги 10 дақиқасида Левандовски дубль қайд этган бўлса, 89-дақиқада Канселу гол киритиб, камбэк қайд этди – 3:2.
Шу тариқа, Хави шогирдлари 16 очко билан ҳозирча 1-ўринга кўтарилди. «Сельта» 4 очко билан 17-ўринда бормоқда.
Ла Лига. 6-тур
Барселона – Сельта 3:2
Голлар: 0:1 – 19 Ларсен, 0:2 – 76 Дувикас, 1:2 – 81 Левандовски, 2:2 – 85 Левандовски, 3:2 – 89 Жоау Канселу.
Барселона – тер Стеген, Жоау Канселу, Кристенсен (Бальде, 60), Кунде, Алонсо (Ямаль, 46), Гундўған, Ромеу (Араухо, 46), де Йонг (Гави, 36), Жоау Феликс, Ферран Торрес (Рафинья, 72), Левандовски.
Сельта – Вильяр, Мингеса, Старфельт, Нуньес, Домингес, Ристич, Де Ла Торре, Бельтран, Бамба, Аспас (Сведберг, 78), Ларсен (Дувикас, 66).
Огоҳлантиришлар: Кристенсен (36), Гави (39), Нуньес (43).