23.09.2023 09:19
1496
Ҳангжоу-2022. Стол тенниси бўйича Ўзбекистон аёллар жамоаси 1/16 финалга йўл олди

Стол тенниси бўйича Ўзбекистон аёллар жамоаси 2-тур учрашувини муваффақиятли ўтказди. 

Баҳрайнлик спортчиларга қарши баҳс олиб борган қизлар 3:0 ҳисобидаги ғалаба билан 1/16 финалга йўл олишди.

Ўзбекистон 3 - 0 Баҳрайн 
Розалина Хаджаева — Марям Мажид Алали 3:1
Марҳабо Магдиева - Амрута Амит Падке 3:0
Асал Эркабаева — Фатима Мажид Алали 3:0

Маълумот ўрнида, ўзбекистонлик қизлар 1-турда Ҳонгконг вакилларига 0:3 ҳисобида имкониятни бой беришганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар