23.09.2023 23:28
2589
Теглар
Ҳангжоу-2022. 24 сентябр кунги баҳсларда қатнашадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати

24 сентябр куни Хитойнинг Ҳангжоу шаҳрида XIX ёзги Осиё ўйинлари доирасида навбатдаги беллашувлар бўлиб ўтади.

Кун давомида Ўзбекистон делегацияси 14та спорт тури бўйича баҳсларда қатнашади. Академик эшкак эшиш бўйича бир неча йўналишларда, шунингдек, дзюдода медаллар олиш имконияти юзага келган. 

24 сентябр кунги баҳсларда қатнашадиган ўзбекистонлик спортчилар: 

Академик эшкак эшиш
🔘 Луиза Исломова ва Малика Тагматова жуфтлиги. А финали. 6:00дан сўнг
🔘 Шаҳзод Нурматов ва Собиржон Сафаралиев жуфтлиги. А финали. 6:40дан сўнг
🔘 Шаҳбоз Холмирзаев ва Меҳрож Маматқулов жуфтлиги. А финали. 7:30дан сўнг
🔘 Шеҳроз Ҳакимов ва Дилшод Худойберганов жуфтлиги. А финали. 8:10дан сўнг
🔘 Анатолий Краснов, Ўктам Давронов, Шуҳрат Шодиев, Фазлиддин Каримов, Зафар Усмонов, Алишер Турдиев, Давр Давронов, Евгений Агафонов, Фаррух Облақулов. Жамоавий. А гуруҳи финали. 8:30дан сўнг. 

Ушу
🔘 Азиз Қаҳрамонов. 6:00

Қиличбозлик
🔘 Муҳаммад Юсуф Асронов. 1-саватча. 6:00.
🔘 Дониёр Садуллаев. 2-саватча. 6:00. 
🔘 Шаҳзода Эгамбердиева. 9:30. 
🔘 Дилназ Муртазаева — Миҳо Йошимура (Япония). 9:30.

Стол тенниси. Аёллар. 1/8 финал
🔘 Ўзбекистон — Вьетнам. 7:00.

Дзюдо. 7:00дан бошлаб
🔘 Ҳалима Қурбонова. Саралашдан финалгача. 
🔘 Диёра Келдиёрова. Саралашдан финалгача. 
🔘 Дилшодбек Баратов. Саралашдан финалгача. 
🔘 Сардор Нуриллоев. Саралашдан финалгача. 

Сузиш
🔘 Егор Петряков. 200 метр. 7:30.

Киберспорт (EAFC Online)
🔘 Қаҳрамон Солиҳбоев. 1/16 финал. 7:30.
🔘 Ўлмасбек Файзиев. 1/16 финал. 7:3. 
🔘 Ўзбекистон — Тожикистон. Жамоавий, 1-тур. 11:00.
🔘 Ўзбекистон — Вьетнам. Жамоавий, 2-тур. 13:00.

Замонавий бешкураш. Аёллар, бонус раунди
🔘 Самира Абзалова. 7:50. 
🔘 Алиса Фаҳриддинова. 7:50.

Чим устида хоккей
🔘 Ўзбекистон - Ҳиндистон. 1-тур. 8:15.

Теннис. 9:00дан кейин
🔘 Сергей Фомин. 1-раунд. 
🔘 Ҳумоюн Султонов — Оқил Хон (Покистон). 2-раунд. 
🔘 Ўзбекистон - Индонезия. Эркаклар, жуфтлик. 1-раунд. 
🔘 Сабрина Олимжонова - София Хуйн (Вьетнам). 1-раунд. 

Бокс
🔘Тўрабек Ҳабибуллаев — Дипак Шрестҳа (Непал). 1/16 финал. 13:30.
🔘 Нигина Ўктамова — Ириш Магно (Филиппин). 1/8 финал. 16:45.

Спорт гимнастикаси
🔘 Асадбек Азамов, Рустам Неъматов, Ҳумоюн Исломов, Равшан Комилжонов. Саралашдан финалгача. 16:00.

Ўқ отиш
🔘 Мухтасар Тоҳирова. 10:00. 

Шунингдек, шахматчилар ҳам 1 ва 2-раунд баҳсларини ўтказишади. Ҳозирча уларнинг рақиблари маълум қилинмади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар