22.09.2023 14:59
1411
Теглар
Расман: Нагельсманн – Германия миллий жамоаси бош мураббийи

Юлиан Нагельсманн Германия миллий жамоасининг янги бош мураббийига айланди.

Немис футбол иттифоқи (DFB) 36 ёшли мутахассис билан ҳамкорлик масаласида келишувга эришганини эълон қилди. Нагельсманн Евро-2024 якунига қадар Германия миллий жамоасини бошқаради. У истеъфога чиқарилган Ҳанс-Дитер Флик ўрнини эгаллади.

Аввалроқ, Юлиан ва «Бавария» ўртасидаги шартнома бекор қилингани хабар қилинганди. Мураббий энди Мюнхен клубидан маош олмайди. Унинг миллий жамоадаги ойлик маоши 400 минг еврони ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, «Бавария» март ойида Нагельсманнни истеъфога чиқариб, Томас Тухелни бош мураббий этиб тайинлаганди. Шунга қарамай, Юлиан 2026 йилга қадар белгиланган шартномасига кўра маошни олишда давом этаётганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар