22.09.2023 21:12
2729
Теглар
Де Хеа фаолиятини якунлаши мумкин – The Guardian

«Манчестер Юнайтед» собиқ дарвозабони Давид Де Хеа профессионал фаолиятини якунлаши мумкин, дея хабар бермоқда The Guardian.

Нашр хабарига кўра, испаниялик 32 ёшли дарвозабон футболчилик фаолиятини якунлаш ҳақида ўйламоқда.

Қайд этилишича, Де Хеа ёзда топ-клублардан таклиф кутган ва ҳали ҳам уни асосий дарвозабон сифатида кўрадиган гранд жамоалардан таклиф бўлишига умид қилмоқда. Давид ўзига мос таклиф тушмаса, футболчилик фаолиятини якунламоқчи.

Де Хеага Саудия Арабистонининг бир қатор клубларидан таклиф тушган, аммо испаниялик дарвозабон молиявий яхши шартларга қизиқиш билдирмаган.

Маълумот учун, Давид 12 йиллик фаолиятидан кейин ёзда «Манчестер Юнайтед» сафини эркин агент сифатида тарк этганди. Бироқ унга Европанинг ўзидан жиддий таклиф келиб тушмагани сабабли у ҳамон эркин агент саналади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар