22.09.2023 21:33
2636
Теглар
Беллингҳем «Реал» машғулотларини ўтказиб юборди. Якшанба куни «Атлетико» билан дерби

Жуд Беллингҳем «Реал» жамоасининг жума кунги машғулотларида қатнашмади, дея ёзмоқда As нашри.

Манбага кўра, англиялик хавбек ошқозонидаги оғриқ сабабли Мадрид жамоасининг «Атлетико»га қарши ўйин олди машғулотларида иштирок этмаган. Жуднинг ҳолатига шанба куни баҳо берилади ва унинг дербидаги иштироки масаласи ойдинлашади.

Маълумот учун, «Реал» якшанба оқшомида «Атлетико» меҳмони бўлади. Учрашув соат 23:59да бошланади. Хавбек жорий мавсум Ла Лигада 5 ўйинда 5та голга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар