21.09.2023 11:41
664
Беллингҳем, Феликс, Эдегор ва Галено ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси номига даъвогар

УЕФА расмий сайти Чемпионлар лигаси 1-туридан кейин ҳафта ўйинчиси номига номзодларни маълум қлиди.

Жуд Беллингҳем («Реал»), Вендерсон Галено («Порту»), Жоау Феликс («Барселона») ва Мартин Эдегор («Арсенал») сингари ўйинчилар ҳафта қаҳрамони бўлишга даъвогар.

Беллингҳем 94-дақиқада Мадрид клубига «Унион» устидан ғалаба (1:0) келтирди. Жуд майдонда 11,4 км масофани босиб ўтган.

Галено «Шахтер» билан баҳсда дублга эришди (3:1).

Феликс «Антверпен»га қарши ўйинда дубль ва ассист қайд этган (5:0).

Эдегор ПСВ (4:0) билан учрашувда 12,69 км масофани босиб ўтиб, гол ва ассистга эришди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар