20.09.2023 17:39
1883
Теглар
Тухель: «Юнайтед» қандай ўйнашини ҳеч қачон билиб бўлмайди»

«Бавария» бош мураббийи Томас Тухель ЕЧЛ 1-тури доирасидаги «Манчестер Юнайтед»га қарши баҳс олдидан рақиб кучига тўғри баҳо бермаслик қийин ҳолатга тушириб қўйиши мумкинлигини айтди.

«Юнайтед» қандай ўйнашини ҳеч қачон билиб бўлмайди. Бу жамоа жуда хавфли рақибга айланади, шу боис ўйинни назорат қилишимиз керак. Айниқса, Ҳойлунд билан тезкор ҳужумларга ўтишади. Уларга қарши ўйин Чемпионлар лигаси учун классик тўқнашув.

Ҳа, улар мавсумни яхши бошлай олишмади, аммо «МЮ» сўнгги ўйинида «Брайтон»ни ютиши ҳам мумкин эди. Ўзи «Брайтон»га қарши ўйнаш қийин, фақатгина саноқли клубларгина уларга қарши муаммога дуч келмаслиги мумкин. «МЮ»да ҳам юқори савияли ўйинчилар талайгина.

Англиядаги фаолиятимдан биламан, у ерда «Юнайтед» энг кўп муҳокама қилинадиган жамоа. Уларнинг ҳар қандай натижаси, клуб иштирокидаги воқеалар шов-шувга айланади. Бунинг сабабларидан бири Англиядаги ТВ-экспертларнинг ярми «Юнайтед»да ўйнагани бўлса керак, қолаверса Алекс Фергюсоннинг мероси ҳам клубдан юқори натижаларни талаб этади.

«МЮ»да ишлаш ҳар қандай мураббийга қийин, исталган кичик хато ёки воқеа ОАВда шиширилади, клуб атрофидаги гап-сўзлар доим кун мавзусига айланади. Англиядаги бошқа клубларда бу даража эмас», - дейди «Бавария» устози Томас Тухель.

Маълумот учун, «Бавария» - «МЮ» учрашуви бугун чоршанба оқшомида соат 23:59да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар