20.09.2023 14:05
3460
Суперлига. «Турон» — «Нефтчи» ўйини қолдирилди

Суперлига 19-тури доирасида «Турон» жамоаси ўз майдонида «Нефтчи»ни қабул қилади, аммо беллашув ўз вақтида, яъни 22 сентябр куни ўтказилмайдиган бўлди.

«21-23 сентябр кунлари Қўқон шаҳрида «II Халқаро ҳунармандчилик фестивали» ҳамда унинг доирасида Риштон туманида «Кулолчилик форуми» ўтказилади.

Фарғона вилояти жамоат тартибини сақлаш органлари ходимларининг аксар қисми фестиваль доирасида хорижлик ва маҳаллий меҳмонлар хавфсизлигини таъминлашга жалб этилишини инобатга олган ҳолда Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамда вилоят футбол ассоциацияси «Турон» – «Нефтчи» учрашувини бошқа санага қолдиришни сўраб Лигага мурожаат қилди. 

Ташкилот шуни инобатга олган ҳолда мазкур беллашувни кейинроқ муддатга қолдирди. Лига ҳар иккала жамоа билан келишган ҳолда беллашувнинг аниқ санасига яқин кунларда аниқлик киритади», — деь ёзади ПФЛ матбуот хизмати.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар