20.09.2023 19:26
4948
Теглар
Россия кубоги. ЦСКА «Сочи»ни пенальтилар сериясида мағлуб этди, Файзуллаев асосий таркибда ўйнади

Россия кубоги 4-тури доирасида ЦСКА ўз майдонида «Сочи»ни қабул қилди.

Учрашувни асосий таркибда бошлаган Аббосбек Файзуллаев ўйин давомида москваликларнинг энг фаол ўйинчиларидан бири бўлди. 43-дақиқада Кристиан Нобоа меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 78-дақиқада Иван Обляков ҳисобни тенглаштирди – 1:1.

Ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида эса омад мезбонларга кулиб боқди. Шу куни тўлиқ ҳаракат қилган Файзуллаев серияда жамоасининг 3-голига муаллифлик қилди – 4:2.

Шу тариқа, ЦСКА 7 очко билан А гуруҳида пешқадамлик қилмоқда. «Оренбург»да 6 очко, «Сочи»да – 5, «Факел» ҳисобида эса 3 очко мавжуд.

Россия кубоги. А гуруҳи. 4-тур

ЦСКА – Сочи 1:1. Пенальтилар серияси – 4:2

Голлар: 0:1 – 43 Нобоа, 1:1 – 78 Обляков.

ЦСКА – Тороп, Гайич, Дивеев, Виллиан Роша, Агапов, Хелвен, Обляков, Мухин, Аббосбек Файзуллаев, Кисляк, Чалов.

Сочи – Гойло, Маргасов, Юрганов, Мещанинов, Литвинов, Макарчук, Нобоа, Юсупов, Силвейра, Батирев, Мелкадзе.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар