20.09.2023 11:31
4825
Проведел — ЕЧЛда гол урган 5-дарвозабон

Иван Проведель 2009 йилдан кейин Чемпионлар Лигасида гол урган биринчи дарвозабонга айланди.

«Лацио»нинг 29 ёшли посбони «Атлетико»га қарши ўйинда (1:1) 90+5-дақиқада боши билан тўп киритиб, ҳисобни тенглаштирди.

Шу кунгача турнирда гол урган охирги дарвозабон Синан Болат эди. 2009 йил 9 декабрда у «Стандард»га АЗ билан ўйинда дуранг келтирган – 1:1.

ЕЧЛ саралаши ҳам ҳисобга олинса, 2010 йил «Ҳапоэл Тель-Авив» — «Зальцбург» (3:2) ўйинида дарвозабон Винсент Эньема пенальтини голга айлантириб, Исроил клуби ғалабасига ҳисса қўшган. 

Умуман турнирда 5 дарвозабон гол уришга эришган. Юқоридагилардан ташқари, Ҳанс-Йорг Бутт уч марта (2000 йилда «Ҳамбург», 2002 йилда «Байер» ва 2007 йилда «Бавария» учун), Димитар Иванков икки бор (2000 йилда «Левски»да) гол урган.

Таъкидлаш керакки, Проведель ўйиндан гол урган биринчи дарвозабон бўлди: Болат жарима зарбасидан оширилган узатмадан сўнг дарвозани ишғол этган, қолган дарвозабонлар эса пенальтидан тўп киритишган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар