20.09.2023 18:08
598
Теглар
Перишич жароҳат олиб, 6 ойга сафдан чиқди

«Тоттенҳэм» яримҳимоячиси Иван Перишич жиддий жароҳат олди.

Лондон клуби 34 ёшли хорватиялик ўйинчиси машғулот пайтида тиззасидан жароҳат олганини маълум қилди. Иваннинг хочсимон пайлари узилган ва у тез орада жарроҳлик амалатиётини ўтказади.

Қайд этиш жоиз, тизза операциясидан кейин тикланиш жараёни камида ярим йил давом этади.

Маълумот учун, Перишич жорий мавсум АПЛда 5 ўйинда майдонга тушганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар