20.09.2023 14:12
1316
Манба: «Марсел»да иш бошлаганига 3 ой бўлган Марселино жамоани тарк этади

«Марсель» бош мураббийи тайинланганидан 3 ой ўтиб клубни тарк этмоқда. 

L'Equipe хабарига кўра, Марселино Гарcия Тораль лавозимини тарк этишга қарор қилган ва бу ҳақда футболчиларга хабар берган. 

Қайд этилишича, 18 сентябр куни клуб раҳбарияти ва мухлислар ўртасида учрашув бўлиб ўтган. Мухлислар «Марсель» президенти Пабло Лонгорияни кескин танқид қилиб, жамоанинг Марселино бошчилигидаги ўйинидан норозилигини билдиришган. 

Агар мураббийнинг истеъфоси расман эълон қилинса, у ҳолда Европа Лигаси доирасида «Аякс»га қарши ўйинда жамоани Жан-Пьер Папен бошқаради.

Марселино шу йилнинг июнь ойида «Марсель» бош мураббийига айланганди. Унинг қўл остида жамоа 7та расмий ўйин ўтказиб, 2 мартадан ғалаба ва мағлубият қайд этди, 3 бор дуранг ўйнади. Франция клуби Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичига чиқа олмади.

Мутахассиснинг шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар