20.09.2023 11:32
2948
Гвардиола «Сити» 37та зарба бериб, 3та гол ургани ҳақида: «Жавобгарлик ҳужумда ўйнаганлар зиммасида»

Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»нинг ҳужумдаги самарадорлигидан норози.

Жамоа Чемпионлар Лигаси 1-тури доирасида «Црвена Звезда»га қарши ўйинда 37та зарба йўллади ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

«Охирги икки ўйинда қанча имкониятларни бой берганимизни тасаввур қила олмайман. Биз жуда яхши ўйнадик, аммо гол ура олмадик. Бироқ изчил ҳаракат қилдик ва якунда ғалабага эришдик.

Агар сизда (биринчи бўлимда) 22та зарба бўлса, демак, сиз жуда яхши ўйнаяпсиз. Гол уриш учун жавобгарлик ҳужумда ўйнаганлар зиммасига тушиши керак. Агар ўйин бошида 2та гол уришга эришганимизда, ҳаммаси бутунлай бошқача бўларди.

«Вест Ҳэм»га қарши ўйнаганимиздек ҳаракат қилдик, бу яна бир ажойиб баҳс бўлди. Имкониятларни қўлдан бой бердик, лекин вазиятлар яратдик. 

Танаффусда шундай дедим: «Йигитлар, ёмон ўйнаяпмиз, деб айта олмаймиз. Ҳисобни унутинг, қайтишимиз мумкин, шунинг учун тинчланинг. Ва биз муваффақиятга эришдик.

Альварес (дублга эришди) гол уришга лойиқ эди. У ҳар бир ўйинда ишлайди, гол уради, ассист беради. У бунга лойиқ», — деди «шаҳарликлар» бош мураббийи TNT Sports эфирида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар