20.09.2023 19:10
4278
Теглар
«Эронлик мухлисларга алоҳида ташаккур». Роналду «Персеполис» билан ўйиндаги ғалабадан кейин

Криштиану Роналду Осиё Чемпионлар лигаси 1-тури доирасидаги «Персеполис»га қарши ўйиндан кейин таассуротлари билан ўртоқлашди.

Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клуби дастлабки турда сафарда «Персеполис» устидан 2:0 ҳисобида зафар қучди.

«Бугунги баҳсда ғалаба қозониш ёқимли бўлди. Ушбу сафаримизни биз учун ёдда қоларли бўлишини таъминлаган эронлик мухлисларга алоҳида ташаккур. Ажойиб тарзда кутиб олишди!», - дея ёзади Роналду ўйиндан кейин.

Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду илк марта Эронга келгач, Теҳрон кўчаларида минглаб мухлислар португалиялик юлдузни кўриш учун тўпланишди. Футболчи меҳмонхонада ёш мухлислари билан учрашиб, уларга дастхати туширилган либосини топширди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар