20.09.2023 23:43
3637
Теглар
Андре Онана: «Де Хеанинг ўрнини босиш осон эмас»

Андре Онана «Манчестер Юнайтед»да Давид Де Хеанинг ўрнини эгаллаш осон бўлмаётганини айтди.

«Фақатгина оёқ билан яхши ўйнашим сабабли бу ердаман деб ўйламайман. Энг аввало дарвозани қўриқлашим керак – айнан шу учун «МЮ»даман.

Агар жамоага оёқ билан ўйнашим керак бўлса, шундай ўйнашга тайёрман. Давид Де Хеанинг ўрнини босиш осон эмас. Мавсумнинг боши биз кутган даражада бўлмади, аммо ҳаммаси яхши бўлишига ишончим комил. Энг асосийси барчамиз фақат олдинга қараб қадам ташлашда давом этишимиз керак», - дейди «МЮ» голкипери.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар