20.09.2023 08:45
2589
Анчелотти: «Сити» — Чемпионлар Лигаси фаворити»

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти янги мавсумдаги Чемпионлар Лигаси фаворитини айтди.

«Манчестер Сити» ўз таркиби ва, айниқса, Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққани учун фаворит ҳисобланади. Аммо турнирнинг якуний қисмида кутилмаган ҳодисалар бўлади. Улар — ҳозирча фаворит.

Мақсад — охиригача курашиш. Яримфиналга келсак, ортиқча босимсиз бунга эриша оламиз деб айтишимиз мумкин. Мақсад — гуруҳ босқичи, 1/8 финал ва чоракфиналдан ўтиш.

«Реал» охиригача курашади. Менимча, биз асосий даъвогар эмасмиз. «Сити» ҳам ўзини фаворит деб ҳисобламайди, лекин ўтган мавсумда мусобақада ғалаба қозонгани уларни фаворитга айлантиради», — дея италиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Marca.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар