19.09.2023 22:31
2961
Теглар
«Ваҳимага ўрин йўқ, олдинда яна 5та тур бор». Максим Шацких «Пахтакор»нинг йирик мағлубияти ҳақида

ОЧЛ 1-тури доирасидаги «Пахтакор» - «Ал-Айн» (0:3) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Максим Шацких матбуот анжуманида қатнашди.

- Биринчидан, «Пахтакор»нинг ҳақиқий мухлисларига миннатдорчилик билдираман. Иккинчидан, ўйиндаги мағлубият учун бор жавобгарликни ўз бўйнимга оламан. Учинчидан, воҳимага ўрин йўқ, ҳали энди 1-тур ўйинини ўтказдик. Шунча вазиятлар яратиб, фойдалана олмадик. Рақиб эса ўз вазиятларини голга айлантирди. Бу энди маҳорат. 

Ҳали ҳеч нарса йўқотилмади, олдинда 5 та тур бор. Бугунги натижа ўйинга мос эмас. Футболни тушунадиганлар бизни тушунишади. Голларни ўзимиз олиб келдик. Бу – футбол, ҳамма нарса рўй бериши мумкин. Бугун шундай кунки, рақибнинг ҳамма зарбаси голга айланди, бизники эса йўқ. 

Бугун рақиб бизни ҳужумлари билан қийнаб қўйганини ёки дарвозабонимиз сейвлар билан бизни қутқарганини кўрмадим. Бундай омадсизликлар бўлиб туради. Энди нималар ёзишларини биламан, муҳим футболни тушунадиганлар бугунги ўйинимизни ҳаққоний баҳолашади. Кейинги ўйинларга муносиб тайёргарлик кўриб, майдонга ғалаба учун чиқамиз, - дейди Максим Шацких ўйиндан кейин.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар