19.09.2023 11:21
1065
Сиригу Франция чемпионатига қайтди

Сальваторе Сиригу Лига 1га қайтди.

«Ницца» «Фиорентина»дан кетганидан сўнг эркин агентга айланган 36 ёшли посбон билан шартнома имзолаганини эълон қилди. Келишув мавсум охиригача амал қилади.

Дарвозабон бунгача «Палермо», «ПСЖ», «Севилья», «Торино», «Женоа» ва «Наполи» каби клубларда ўйнаган. 2010-2021 йиллар оралиғида у Италия миллий жамоаси сафида 28та ўйинда майдонга тушган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар