19.09.2023 08:18
6152
ОЧЛ. «Насаф»нинг гуруҳидаги иккинчи ўйинда ғолиб аниқланмади

Осиё Чемпионлар Лигасида В гуруҳининг 1-турдан ўрин олган иккинчи ўйинида «Ас Садд» ўз майдонида «Шаржа» дарвозасига йўл топа олмади. Мезбонлар ҳужумчиси Бағдод Бунижаҳ пенальтидан фойдалана олмади. 

Эслатиб ўтамиз, гуруҳнинг биринчи ўйинида «Насаф» Иорданияда «Ал Файсали»ни мағлуб этганди (1:0). 

Шу тариқа Қарши клуби пешқадамга айланди. Рўзиқул Бердиев шогирдлари 2-турда «Ас Садд»ни қабул қилади. Беллашув 2 октябр куни ўтказилади. 

ОЧЛ. 2-тур
Ас Садд (Қатар) — Шаржа (БАА) 0:0

18 сентябр, Шайх Жассим бин Ҳамад стадиони
Аниқ амалга оширилмаган пенальти: Бағдод Бунижаҳ (58).
Ас Садд — Баршам, Салмон, Педро Мигель (Ҳедер, 87), Ҳуҳи, Пауло Отавио, Ал Ҳайдос (Ассадалла, 79), Урибе, Афиф, Плата, Бунижаҳ (Абдуризоқ, 88), Ваад.
Шаржа — Ал Ҳусайни, Иброҳим, Жума, Манолас, Салим (Ал Ҳасан, 62), Камара, Сурур (Ҳасан, 62), Рашид, Бен Ларби (Бавазир, 87), Пьянич, Кайо (Тальябуэ, 74). 
Огоҳлантиришлар: Отавио (27), Плата (33), Камара (33), Рашид (51), Салмон (60), Бен Ларби (71).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар