Осиё Чемпионлар лигаси 1-тури доирасида қўшни Тожикистон ва Туркманистон чемпионлари ўз ўйинларини ўтказишди.
«А» гуруҳининг иккинчи ўйинида Туркманистоннинг «Ахал» жамоаси Ашхободда Саудиянинг «Ал-Фейха» клубини қабул қилиб, турнирни ғалаба билан бошлашга муяссар бўлди. «Навбаҳор»нинг туркманистонлик собиқ ўйинчиси Элман Тагаевнинг голи туркманларга ғалаба келтирди – 1:0. Шу тариқа, туркман жамоаси 3 очко билан «А» гуруҳида 2-ўринга кўтарилди. «Пахтакор» эса йирик мағлубияти билан сўнгги 4-ўринга тушди.
«E» гуруҳида эса Тожикистон чемпиони «Истиқлол» Душанбеда Қатар чемпиони «Ад-Дуҳайл»ни қабул қилди. Қарийб 20 минг томошабин қаршисида ўтган баҳсда Игор Черевченко шогирдлари ўйинда устунлик қилган бўлишса-да, буни ҳисобда акс эттира олишмади – 0:0.
ОЧЛ. 1-тур. А гуруҳи.
Ахал (Туркманистон) – Ал-Фейха (С.Арабистони) – 1:0
ОЧЛ. 1-тур. I гуруҳи.
Истиқлол (Тожикистон) – Ад-Дуҳайл (Қатар) – 0:0.