18.09.2023 23:48
1557
Теглар
Уан-Биссака икки ойга сафдан чиқди. «МЮ»нинг жароҳат олган ўйинчилари сони 10 нафарга етди

«Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Аарон Уан-Биссака «Брайтон» билан учрашувда (1:3) захирадан майдонга тушиб, жароҳат олди.

Клуб хабарига кўра, Уан-Биссака бир неча ҳафтага сафдан чиққан. The Athletic’нинг қайд этишича, ҳимоячи сонидаги жароҳат сабабли 2 ой майдонга туша олмайди.

Аарон сафдан чиққач, «МЮ»нинг жароҳат олган ўйинчилари сони 10 нафарга етди. Бунга қадар Люк Шоу, Мэйсон Маунт, Тирелл Маласиа, Амад Диалло, Кобби Майну, Том Хитон, Рафаэль Варан, Антони ва Софьян Амрабат сафдан чиққанди. Антони ва Санчеснинг таркибда йўқлиги бразилияликнинг зўравонликда айбланаётгани, инглиз ўйинчисининг эса мураббий билан келишмовчилиги сабабли экани айтилганди. 

«Манчестер Юнайтед» чоршанба куни ЕЧЛ 1-тури доирасида сафарда «Бавария»га қарши ўйнайди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар