18.09.2023 10:37
3801
«ПСЖ» ўтган йили Заир-Эмерини Беллингем даражасида деб ҳисоблаб, Жуд билан шартнома имзоламаган

«ПСЖ» ўтган йили Жуд Беллингем билан шартнома имзолаши мумкин эди.

Le Parisien хабарига кўра, яримҳимоячининг вакиллари парижликлар спорт маслаҳатчиси Луис Кампуш билан боғланган. Бироқ Франция чемпиони 20 ёшли инглиз билан шартнома имзолашдан бош тортган ва ундан Уоррен Заир-Эмерини афзал кўрган. Кампуш 17 ёшли французни Беллингем даражасида деб ҳисоблаган. 

Жуд ўтган ёзда Дортмунднинг «Боруссия»сидан 103+31 млн евро эвазига «Реал»га ўтди. У Ла Лигадаги дастлабки 5та ўйинда 5та гол ва 1та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар