18.09.2023 08:32
5394
Теглар
Неймарнинг «Навбаҳор»га қарши ўйнаш эҳтимоли паст

Неймарнинг Осиё Чемпионлар Лигаси 1-туридан ўрин олган «Навбаҳор» билан ўйиндаги иштироки сўроқ остида.

Ҳужумчи Саудия Арабистони чемпионатида «Ал Ҳилол» сафидаги дебют ўйинида («Ар Риёд», 6:1) жароҳат олган. 

Риёдликлар устози Жорже Жезуш Наманган клубига қарши баҳс олдидан ўтказилган матбуот анжуманида бразилиялик футболчи тайёр эмаслигини, унда мушаклар билан боғлиқ доимий муаммо борлигини маълум қилди. 

Неймар келганидан кейин мушаклардаги муаммолар сабаб  «Ал Ҳилол»нинг 4та ўйинини ўтказиб юборган.

«Ал Ҳилол» — «Навбаҳор» ўйини бугун, 18 сентябр куни ўтказилади ва Тошкент вақти билан 23:00да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар