18.09.2023 09:40
966
Теглар
«Атлетико» Лемарни 5-6 ойга йўқотди

Тома Лемар узоқ вақт майдонга туша олмайди.

«Атлетико» яримҳимоячиси «Валенсия»га қарши ўйинда (0:3) жароҳати туфайли алмаштирилди. Футболчини замбилда олиб чиқиб кетишди. 

Мадрид клуби 27 ёшли французнинг ахилл пайи ёрилиб кетгани ҳақида хабар берди. У операция қилинади. Одатда бундай жароҳатлардан кейин реабилитация даври 5-6 ойни ташкил қилади.

Бунгача Лемар турли жароҳатлар туфайли «Атлетико»нинг 50дан ортиқ ўйинини ўтказиб юборганди. Айни пайтда унинг таркибда йўқлигининг умумий даври 260 кунни ташкил қилади.

Тома 2018 йилда «Монако»дан «Атлетико»га 72 млн евро эвазига ўтганди. У клуб тарихидаги энг қиммат футболчилар орасида иккинчи ўринни эгаллаб турибди — мадридликлар фақат Жоау Фелиш учун (127 млн евро) кўпроқ тўлашган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар