18.09.2023 10:13
1935
Артета: «Ҳисоб йирикроқ бўлиши керак эди»

Микель Артета «Арсенал»нинг 2017 йилдан кейин «Эвертон» устидан сафардаги биринчи ғалабасидан хурсанд.

«Биз бу ерда анчадан бери ғалаба қозона олмадик. Ажойиб ўйин ўтказдик ва рақибга ҳеч қандай «совға» бермадик. Устунлик қилдик ва кўплаб вазиятлар яратдик. Ҳисоб йирикроқ бўлиши керак эди. 

Ўйин менга жуда ёқди. «Манчестер Юнайтед» (3:1) билан баҳсдан сўнг юзимда енгиллик кўринганди, аммо энди бу — завқ.

11 футболчимиз ҳам жуда яхши ўйнади. Бизда кўп имкониятлар бўлди, сабр билан ўйнадик ва Троссард ажойиб гол уриб, бизга ғалаба келтирди», — дея «Арсенал» бош мураббийининг сўзларини келтиради BBC.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар