18.09.2023 12:43
2068
Теглар
Анчелотти: «Камбэк қилганимиз яхши, аммо бундай вазиятлардан қочишимиз керак»

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти Ла Лига 5-туридан ўрин олган «Реал Сосьедад»га (2:1) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Камбэк қилишга муваффақ бўлганимиз яхши, аммо шунга ўхшаш ҳолатлардан қочишимиз керак. Бугунги каби баҳсларда ва жуда яхши ўйин кўрсатадиган рақибларга қарши кўпроқ ҳаракат қилишимиз керак.

Жамоанинг куч-ғайрати ва қатъияти эвазига мақсадимизга эришдик. Рақиблар учун қийинчилик туғдириб, шиддат билан ўйнашга қодирмиз», — дея мадридликлар устозининг сўзларини келтиради Marca.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар