17.09.2023 21:29
3511
Теглар
РПЛ. «Рубин» «Зенит»га йирик ҳисобда ютқазди, Ашурматов 90 дақиқа ўйнади

Россия Премьер-лигаси 8-тури доирасида Қозонда бўлиб ўтган баҳс якунига етди.

Дебютант «Рубин» амалдаги чемпион «Зенит»ни қабул қилиб, йирик ҳисобда мағлуб бўлди – 0:3. Шу куни Умарали Раҳмоналиев қайдномага киритилмаган бўлса, Рустам Ашурматов тўлиқ тўп сурди.

Шу тариқа, Рашид Раҳимов шогирдлари 6 очко билан 13-ўринда бормоқда, Санкт-Петербург жамоаси эса 17 очко билан 2-ўриндан жой олган.

РПЛ. 8-тур
Рубин – Зенит 0:3

Голлар: 0:1 – 8 Изидор, 0:2 – 55 Кассьерра, 0:3 – 59 Клаудиньо.
Рубин – Дюпин, Кабутов, Вуячич, Рустам Ашурматов, Грицаенко, Рожков, Зотов (Апшацев, 76), Ранджелович (Чумич, 76), Иву, Фамейе (Вада, 62), Даку.
Зенит – Кержаков, Караваев, Алип (Круговой, 87), Эракович, Дуглас Сантос, Барриос, Клаудиньо (Васильев, 66), Вендел (Кейрос, 70), Мантуан (Сутормин, 46), Кассьерра, Изидор (Сергеев, 66).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар