17.09.2023 13:11
2722
«МЮ» 34 йиллик антирекордини такрорлади

«Манчестер Юнайтед» жорий мавсум Англия Премьер-лигасида ўзининг энг ёмон стартини ўтказмоқда.

Эрик тен Ҳаг шогирдлари 16 сентябр куни АПЛ 5-тур доирасида «Брайтон»га (1:3) имкониятни бой берди. Бу «МЮ» учун дастлабки 5 турдаги учинчи мағлубият бўлди.

Манкуниаликлар сўнгги бор 34 йил аввал – 1989 йилда чемпионатдаги дастлабки 5 ўйиннинг 3тасида ютқазган эди.

Маълумот учун, «МЮ» АПЛ турнир жадвалида 6 очко билан 13-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар