18.09.2023 02:13
4877
Теглар
Ла Лига. "Реал Мадрид" қаторасига беш учрашувда ғалаба қозониб, 1-ўринга қайтди

Испания чемпионати 5-туридан ўрин олган "Реал Мадрид" ҳамда "Реал Сосьедад" ўртасидаги учрашув якунланди. Мадридда ўтказилган ўйин мезбонларнинг қийин ғалабаси билан якунланди. 

Учрашувнинг 5-дақиқасида меҳмонлар таркибида Барренечеа тезкор гол билан жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимнинг илк дақиқасида Вальверде ҳисобни тенглаштирди. Мезбонларга ғалаба келтирган гол 61-дақиқада Хоселу томонидан киритилди. 

Ушбу ғалабадан сўнг "Реал Мадрид" 15 очко тўплаб, мусобақа жадвалида пешқадамликни қайтариб олди. Иккинчи ўринда бораётган "Барселона" ҳисобида 13 очко бор. "Реал Сосьедад" 6 очко билан 11-ўринда бормоқда. 

Реал Мадрид – Реал Сосьедад 2:1 (0:1, 2:0)
Голлар:
0:1 – 5 Барренечеа, 1:1 – 46 Вальверде, 2:1 – 60 Хоселу.
Реал Мадрид – Аррисабалага, Карвахаль, Алаба, Рюдигер, Фран Гарсия (Начо, 74), Вальверде (Васкес, 87), Кроос, Тчуамени (Модрич, 62), Беллингем, Родриго (Браим Диас, 87), Хоселу (Камавинга, 62).
Реал Сосьедад – Ремиро, Траоре, Ле Норман, Субельдия, Тирни (Муньос, 69), Мендес (Захарян, 81), Мерино, Субименди, Кубо, Ойарсабаль (Садик, 81), Барренечеа (Чо, 81).
Огоҳлантиришлар: Тчуамени (33), Мерино (68), Фран Гарсия (71), Траоре (77), Алаба (90).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар