17.09.2023 09:32
1695
Теглар
Ферран «Барса» сафида Мессидан кейин жарима зарбасидан гол киритган биринчи футболчи бўлди

«Барселона» 2021 йилдан кейин илк марта жарима зарбасидан гол киритди.

Ла Лига доирасида «Бетис»га қарши учрашувнинг (5:0) 62-дақиқасида Ферран Торрес жарима зарбасидан ҳисобни 3:0га етказди.

Бунгача Каталония клуби сафида жарима зарбасидан гол йўллаган сўнгги футболчи Лионель Месси бўлганди. Аргентиналик ҳужумчи 2021 йилнинг май ойида «Валенсия» дарвозасини стандарт вазиятдан ишғол қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар