17.09.2023 17:03
1942
Теглар
«Ал-Ҳилол» – Европадаги «Реал»дек. Бу лига АПЛ даражасига кўтарилади». Митрович Саудия Арабистони чемпионати ҳақида

«Ал-Ҳилол» ҳужумчиси Александар Митрович Саудия Арабистони чемпионати ҳақида гапирди.

Сербиялик форвард Саудия Про лигасидаги 4 ўйинда 5та гол киритиб, тўпурарлар қаторида бормоқда.   

– Cаудиядаги фаолиятдан қониқяпсизми ёки АПЛни соғиндингизми?
– «Ал-Ҳилол»дан таклиф олганимдан кейин оилам билан маслаҳатлашгандим. Буни рад этиб бўлмасди. Англияда кўп йиллар ўйнадим, у ерни қўмсаётганим йўқ.

Ниҳоят, фаолиятимда топ-клубда тўп сураётганимдан хурсандман. Бу ерда «Ал-Ҳилол» Европадаги «Реал»дек. 

Саудия Про лигаси ҳали АПЛ даражасида эмас, аммо ҳозирги ўсиш темпи билан келажакда Премьер-лига даражасига кўтарила олади. Саудиялик мухлисларнинг футболга қизиқишидан қойил қолдим, бу даражада эканини тасаввур қилмагандим», - дейди Митрович La Gazetta della Sport нашрига.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар