17.09.2023 17:32
6227
Теглар
А Серия. «Кальяри» «Удинезе» билан дуранг қайд этиб, «Рома»ни 19-ўринга туширди

Италия А Серияси 4-тури доирасида якшанба кунги биринчи учрашув якунига етди.

«Кальяри» мухлислари қаршисида «Удинезе»ни қабул қилиб, ғалаба қозона олмади – 0:0. Элдор Шомуродов 60-дақиқада Паволетти ўрнига захирадан майдонга тушиб, 30 дақиқа ҳаракат қилди. 

Шу тариқа, Клаудио Раньери шогирдлари кетма-кет 4-ўйинда ҳам ғалаба қозона олишмади. Сардиния клуби 4-ўйиндаги 2-дуранги эвазига 2 очко билан «Рома»ни ортда қолдириб, ҳозирча 18-ўринда бормоқда. Моуриньо шогирдлари эса 3 ўйинда 1 очко жамғариб 19-ўриндан жой олган. Римликлар бугун, 17 сентябрь куни сўнгги ўриндаги «Эмполи»ни қабул қилади.

А Серия. 4-тур
Кальяри – Удинезе 0:0

Кальяри – Радунович, Дзаппа (Нандес, 79), Ветеска, Хацидьякос (Оберт, 80), Доссена, Ауджелло (Ацци, 66), Дейола, Макумбу, Прати (Ди Пардо, 80), Лувумбу, Паволетти (Элдор Шомуродов, 60).
Удинезе – Сильвестри, Эбоселе (Жоау Феррейра, 72), Кабаселе (Эбосс, 38; Гессан, 46), Бийол, Перес, Камара, Уолас, Ловрич (Пайеро, 72), Самарджич, Товен (Перейра, 82), Лукка.
Огоҳлантиришлар: Ветеска (59), Товен (63).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар