16.09.2023 08:29
3563
Ямал «Ман Сити» таклифини рад этди, у фақат «Барса» ҳақида ўйламоқда

Ламин Ямал «Манчестер Сити»нинг қизиқишига қарамай, «Барселона»га эътибор қаратмоқда.

Аввалроқ инглиз жамоаси 16 ёшли вингерни жалб қилишга урингани, шу сабабдан клублар ўртасидаги муносабатлар ёмонлашгани ҳақида хабар берилганди.

Қайд этилишича, Ямал «шаҳарликлар» таклифини дарҳол рад этган, чунки у фақат «Барса» ва унда ўйнаш ҳақида ўйлайди, деб ёзади Diario Sport. 

Бу мавсумда футболчи каталонияликлар сафида Ла Лигада 4та ўйин ўтказиб, 1та голга ассистентлик қилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар