16.09.2023 22:30
3426
Оғир атлетика. Акбар Жўраев — даст кўтаришда жаҳон чемпиони

Саудия Арабистонининг Ар Риёд шаҳрида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати якуний палласига кирди.

Эркаклар ўртасида -109 кг вазн тоифасида даст кўтариш баҳсларида ўзбекистонлик Акбар Жўраев 189кг натижа билан олтин медални қўлга киритган бўлди.

Руслан Нуриддинов эса 180 кг натижа билан 4-ўринни эгаллади.

Энди силтаб кўтариш беллашувлари бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар