16.09.2023 17:15
1119
Теглар
Фердинанд: «Беллингем фаолиятини «Олтин тўп»сиз якунласа, ҳайрон бўламан. Лэмпард, Жеррард ва Скоулз бу ёшда Жуд каби ўйнай олмаган»

Рио Фердинанд Жуд Беллингем келажакда «Олтин тўп»ни қўлга киритишига ишонади.

«Уни Жеррард, Лэмпард, Скоулз кабилар билан солиштиришади ва айтишим мумкинки, бу ёшда уларнинг ҳеч бири Жуд кўрсатаётган ўйинни қилмаган.

Демак, у шундай давом этиши ва «Олтин тўп»ни қўлга киритиши мумкин. Агар бу йигит ҳеч бўлмаганда бир, балки икки ёки учта «Олтин тўп» билан фаолиятини якунламаса, жуда ҳайрон бўламан. 

Ўз қобилиятлари билан ажралиб турадиган, эҳтимол, Беллингемдан бироз яхшироқ футболчилар бўлган, бу ҳақда баҳслашиш мумкин. Лекин бу йигитда мавжуд менталитетга эга футболчилар бўлмаган. Менимча, бу — асосий омил.

«Реал»га ўтиш ва дастлабки 4-5та баҳсда энг яхши ўйинчи бўлиш — бу феноменал ҳодиса», — деди «Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳимоячиси BBC 5 эфирида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар