16.09.2023 17:11
2735
Анчелотти: «Винисиус The Best'га номзодлар қаторида йўқлигидан хафа бўлди ва 3-4 соат йиғлади»

Карло Анчелотти шогирди Винисиус The Best мукофотига номзодлар қаторида йўқлиги ҳақида ҳазил қилди.

«Реал» вингери ФИФА томонидан йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун курашаётганлар рўйхатига киритилмаган. 

«Винининг жароҳатдан қачон қайтишини билмаймиз. У яхши тикланмоқда, лекин уни мажбурламаймиз. У кейинги ҳафтадан жамоа билан машғулотларни бошлайди. У тахмин қилинган 6 ҳафтадан тезроқ қайтади.

The Best рўйхатида йўқлиги? У жуда хафа бўлди ва 3-4 соат йиғлади», — деди Мадрид клуби бош мураббийи кулиб.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар