16.09.2023 10:58
2823
Амрабатнинг «МЮ»даги дебюти кечикадиган бўлди

Софьян Амрабат «Брайтон»га қарши ўйинда майдонга тушмайди.

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Эрик тен Ҳагнинг айтишича, яримҳимоячи 16 сентябр кунги баҳсда иштирок эта олмайди. 

«Афсуски, Амрабат Марокаш миллий жамоасидан жароҳат олиб қайтди, шу боис у шанба куни майдонга туша олмайди. Лекин уни тез орада кўрамиз, деб ўйлайман», — деди нидерландиялик мутахассис. 

Амрабат ёзги трансфер ойнаси ёпилиши арафасида «Фиорентина»дан ижарага олинганди. 

Аввалроқ тен Ҳаг Мэйсон Маунт ва Рафаэль Варан ҳам «Брайтон»га қарши ўйнамаслигини айтганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар