15.09.2023 08:32
13319
Теглар
«Реал»нинг ёшлар жамоасидан 4 футболчи 5 йилга қамалиши мумкин

«Реал» тизимидаги футболчилар — Рауль Асенсио (20 ёш), Алекс Алеман (18 ёш), Андреас Кампос (21 ёш) ва Борха Алонсо (19 ёш) интим видео сабаб қамоққа тушиши мумкин.

АS хабарига кўра, вояга етмаган қиз акс этган видеони тарқатганликда гумонланиб қўлга олинган тўрт футболчи Жиноят кодексининг 197-моддаси бўйича 5 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Агар жабрланувчи суратга олишга розилик бермаган бўлса, 2,5-4 йил қамоқ жазоси кўзда тутилган, бироқ видео тарқатилиши сабабли муддат 3,5-5 йилгача ошади. 

Олдинроқ Мадрид клуби «Кастилья» аъзоси ва «Реал C»нинг 3 футболчисига барча фактлар билан танишилганидан кейин чоралар кўришини маълум қилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар