15.09.2023 21:50
986
Почеттино «Челси»нинг еврокубокларда қатнашмаслиги ҳақида: «Шундай бўлгани яхшироқ, чунки жароҳатлар туфайли таркибимиз катта эмас»

Маурисио Почеттино «Челси»нинг еврокубокларда иштирок этмаётганидан хафа эмас.

«Шундай бўлгани яхшироқ. Чунки ҳозирда жароҳатлар туфайли таркибимиз катта эмас. Захира ўриндиғи узун бўлмаса еврокубокларда осон бўлмайди. Энди тикланиб, рақобат бардош жамоага айланишимиз муҳим.

«Челси» одатда Чемпионлар лигасида қатнашиб келади, аммо ҳозирги реал вазиятни ўзгартириш қўлимдан келмайди. Умид қиламанки, биз кейинги мавсумда еврокубокларда қатнашамиз», - дейди аргентиналик мураббий.

Маълумот учун, «Челси» ўтган мавсум АПЛда 12-ўринни эгаллаганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар