15.09.2023 14:17
2581
Теглар
Ливиядаги тошқинда 4 футболчи ҳам ҳалок бўлди 

Ливияга Даниэль тўфони ёпирилиши оқибатида кузатилган кучли ёғингарчилик сув тошқинларини келтириб чиқарди. Оқибатда кўплаб инсонлар ҳалок бўлди. Қурбонлар орасида футболчилар ҳам борлиги айтилмоқда.  

«Биз Шаҳин Ал Жамил, Солиҳ Сасси, Ал Ҳусайн Шалуф ва Мунтера Садакийнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирамиз», — дейилади Ливия футбол федерацияси Al Jazeera телеканалига берган баёнотида.  

Сўнгги маълумотларга кўра, кучли тошқин оқибатида вафот этганлар сони 11 мингдан ошган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар