15.09.2023 10:23
11508
Левандовски: «Барселона»га келгунча машина эдим»

Роберт Левандовски «Барселона»да ўйини ўзгарганини тан олди.

«Саудия Арабистони ҳақида ўйламайман. Мен «Барселонa»да, бу шаҳарда жуда бахтлиман ва оилам ҳам.

Бу ерга келгунча машина эдим ва энди. кўпроқ одамга айландим. Икки йиллик шартномам бор, уни узайтириш имконияти ҳам мавжуд. 

Пандемиядан олдин миямда МЛС ҳақида ўй бор эди, лекин негадир фикримни ўзгартирдим. «Барселона»даги даврдан кейин буни тасаввур қилиш қийин», — дея 35 ёшли форварднинг сўзларини келтиради AS.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар