15.09.2023 10:21
5729
Теглар
Ла Лига клубларининг маошлар лимити эълон қилинди — энг юқори чегара «Реал»да 

Испания клублари учун харажатлар чегараси маълум бўлди.

Ла Лигадаги иш ҳақи ёки жамоа харажатлари лимити — бу клуб ўз ўйинчилари, бош мураббий, ёрдамчи мураббий ва физиотерапевтнинг маошларига сарфлаши мумкин бўлган максимал миқдор. Бу лимит академия харажатларини ҳам ўз ичига олади.

Энг юқори лимит «Реал» учун белгиланган – 727,45 млн евро (2023 йил февралида бу кўрсаткич 683,46 эди, лимит 43,99 миллионга ошди). Иккинчи ўринда «Атлетико» – 296,36 млн евро (минус 19,46 млн). Кучли учликни «Барселона» 270,03 млн евро лимит билан якунлади (февралда 648,83 млн эди, олдинги даврга нисбатан минус 378,79 млн).

«Севилья» (168,72 млн), «Вильярреал» (143,92 млн), «Реал Сосьедад» (124,75 млн) ва «Атлетик» (100,06 млн) клубларида ҳам 100 млн евродан ортиқ лимит мавжуд.

«Алавес» энг кам лимитга эга — 31,28 млн.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар