16.09.2023 01:33
3361
Теглар
Бундеслига. Марказий ўйинда «Байер» Мюнхенда «Бавария» билан жанговар дуранг қайд этди

Германия чемпионатининг 4-туридан ўрин олган марказий баҳсда йўқотишсиз кетаётган икки жамоалар тўқнаш келишди. 

Унда «Бавария» «Байер»ни қабул қилди ва икки бор ҳисобда олдинда бораётганига қарамай, қўшиб берилган дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди. 

Мюнхен клубининг янги ҳужумчиси Ҳарри Кейн 4-ўйинда 4-голини урди. 

Иккала жамоа ҳисобидаги очколар ҳам 10тага етди. Тўплар нисбатига кўра Алонсо шогирдлари 1-ўринда, амалдаги чемпион эса 2-поғонага жойлашган. 

Бундеслига. 4-тур
Бавария — Байер 2:2

15 сентябр, «Альянц Арена»
Голлар: Кейн (7), Горетцка (86) — Гримальдо (24), Паласиос (90+4, пенальти). 
Бавария – Ульрайх, Упамекано, Ким Мин Чжэ, Дэвис, Горетцка, Киммих (Мазрауи, 61), Лаймер (де Лигт, 85), Мюллер (Мусиала, 61), Сане, Кейн (Шупо-Мотинг, 85), Гнабри (Тель, 70).
Байер – Градецки, Фримпонг (Адли, 82), Та, Тапсоба (Гложек, 90), Коссуну, Гримальдо, Жака, Ҳофманн (Инкапи, 90+6), Андрих (Паласиос, 46), Виртц (Амири, 90+6), Бонифасе.
Огоҳлантиришлар: Ҳофманн (34), Виртц (47), Тапсоба (69).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар