15.09.2023 12:42
2890
Теглар
Бонуччи: «Юве»да мени камситишди. Ҳимояда 5 ёки 6-вариант бўлишга ҳам рози эдим, аммо улар жамоа ўсишига халақит бераётганимни айтишди»

Леонардо Бонуччи ўзини «Ювентус»да камситилган деб ҳисоблайди.

«Ювентус»нинг ва жамоа бош мураббийининг (Массимилиано Аллегри) ёлғон гапларини ўқидим. Октябр ва феврал ойларида менга мавсум охирида ҳамкорликни тўхтатиш ҳақида хабар берилгани тўғри эмас. Аксинча, май ойи охирида ҳимояда бешинчи ёки олтинчи вариант бўлишга розилигимни, ёшларга ўз тажрибам билан ёрдам бермоқлигимни айтдим. 

Аммо 13 июль куни спорт директори Жунтоли ва унинг ёрдамчиси Манна уйимга келишди ҳамда мен энди «Ювентус»нинг бир қисми бўлмаслигимни, майдонда бўлишим жамоанинг ўсишига тўсқинлик қилишини айтишди.

«Юве» билан 500дан ортиқ ўйиндан кейин хўрликни ҳис қилдим. Жамоанинг кўплаб ўйинчилари мени қўллаб-қувватлашди», — дейди «Унион»га ўтган ҳимоячи.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар