15.09.2023 09:53
5905
Теглар
Агентлар ўтган ёзнинг энг ёмон трансферларини аниқлашди — Ҳавертц биринчи

The Athletic нашри ёзнинг энг ёмон трансферларини аниқлаш бўйича агентлар ўртасида сўровнома ўтказди.

Германия миллий жамоаси яримҳимоячиси Кай Ҳаверцнинг «Челси»дан «Арсенал»га 60+5 млн фунт стерлингга трансфери 6та овоз билан 1-ўринни эгаллади. 24 ёшли немис янги жамоаси сафида 5та ўйинда гол урмади. 

Агентлар иккинчи ўринга эквадорлик яримҳимоячи Мойсес Кайседонинг «Брайтон»дан «Челси»га трансферини (115 миллион фунт стерлинг) қўйишди. Бу трансфер 5та овоз олди. 

3 киши Мэйсон Маунтга овоз берди, у «Челси»дан «Манчестер Юнайтед»га 55+5 млн фунт стерлингга ўтганди. 

Яна 5та трансфер агентлардан биттадан овоз олди: Расмус Ҳойлунд «Аталанта»дан «Манчестер Юнайтед»га, Коул Пальмер «Манчестер Сити»дан «Челси»га, Калиду Кулибали «Челси»дан «Ал Ҳилол»га, Ватару Эндо «Штутгарт»дан «Ливерпул»га ва Дивок Ориги «Милан»дан «Ноттингем Форест»га.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар