14.09.2023 22:19
2426
Теглар
Саудия Про лигаси. «Ал-Иттиҳод» Бенземанинг голи эвазига ғалаба қозониб, пешқадамга айланди

Саудия Арабистони Про лигаси 6-турига старт берилди.

Мамлакатнинг амалдаги чемпиони «Ал-Иттиҳод» сафарда «Ал-Аҳдуд» меҳмони бўлиб, Карим Бенземанинг ягона голи эвазига муҳим ғалабага эришди – 1:0.

Шу тариқа, Жидда клуби 6-тур стартида 15 очко билан 1-ўринга кўтарилди. «Ал-Ҳилол» 13 очко билан 2-ўринда бормоқда ва ўз ўйинини эртага «Ар-Риёд»га қарши ўтказади.

Маълумот учун, «Ал-Иттиҳод» 4 кундан кейин навбатдаги баҳсини ОКМКга қарши ўтказади. ОЧЛ 1-тури доирасидаги ўйин 18 сентябрь, душанба куни ўтказилади.

Саудия Про лигаси. 1-тур
«Ал-Аҳдуд» - «Ал-Иттиҳод» - 0:1

Гол: Карим Бензема, 72. 
«Ал-Иттиҳод»: Марсело Грохе, Мадаллаҳ Алолаян, Аҳмад Бамсауд, Ҳасан Кадеш, Луис Фелипе (Харун Камара, 67), Ромариньо (Умар Иброҳим, 90), Солиҳ ал Жаман (Султон Фарҳан, 77), Н'Голо Канте, Фабиньо, Аҳмад Шарахили, Карим Бензема.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар