14.09.2023 17:35
3473
Мэддисон, Райс, Беллингҳэм – ёзнинг энг яхши трансферлари топ-10лиги эълон қилинди 

Футбол агентларига кўра, Жеймс Мэддисоннинг «Лестер»дан «Тоттенҳэм»га ўтиши ёзнинг энг яхши трансфери бўлган. 

The Athletic нашри футбол агентлари ўртасида сўровнома ўтказиб, ёзги трансфер ойнасида амалга ошган энг яхши ўтишлар рейтингини тузди. Мэддисон, Райс ва Беллингҳемнинг трансфери энг яхши ўтишлар учлигидан ўрин олган. Кейн ва Диаби трансфери бешликдан жой олди.

Топ-10лик қуйидагича кўриниш олган:

1. Жеймс Мэддисон («Лестер»дан «Тоттенҳэм»га) – 9та овоз

2. Деклан Райс («Вест Ҳэм» - «Арсенал») – 3 овоз

3-4. Жуд Беллингҳем («Боруссия» - «Реал») – 2 овоз

3-4. Ҳарри Кейн («Тоттенҳэм» - «Бавария») – 2 овоз

5-10. Мусса Диаби («Байер» - «Астон Вилла») – 1 овоз

5-10. Жеймс Уорд-Проуз («Сауҳемптон» - «Вест Ҳэм») – 1 овоз

5-10. Доминик Собослаи («Лейпциг» - «Ливерпуль») – 1 овоз

5-10. Виктор Бонифасе («Унион» - «Байер») – 1 овоз

5-10. Дейвид Вашингтон («Сантос» - «Челси») – 1 овоз

5-10. Микки ван де Вен («Вольфсбург» - «Тоттенҳэм») – 1 овоз.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар