14.09.2023 11:27
1463
Теглар
«Лейпциг» сардори узоқ муддатга сафдан чиқди

«Лейпциг» сардори Вилли Орбан жароҳати сабаб узоқ муддатга сафдан чиқди.

Немис клуби матбуот хизмати хабарига кўра, ҳимоячи Венгрия ва Чехия миллий жамоалари ўртасидаги ўртоқлик баҳсида (1:1) ўнг тиззасидан жароҳат олган. 

Орбан тахминан 10 ҳафтани ўтказиб юборади.

30 ёшли футболчи катта эҳтимол билан Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг бирорта ўйинида майдонга тушмайди. Эслатиб ўтамиз, «Лейпциг» «Манчестер Сити», «Янг Бойз» ва «Црвена Звезда» билан бир гуруҳдан жой олган.

Вилли бу мавсумда «буқалар» сафида барча ўйинда тўлиқ ўйнаганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар